Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Навоийнинг сара асарлари тарбияланувчиларга тақдим этилди

Навоийнинг сара асарлари тарбияланувчиларга тақдим этилди

Вилояти мусиқали драма театрида Самарқанд шаҳридаги меҳрибонлик уйлари ва “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчилари учун “Алишер Навоий – ўзбек адабий тилининг асосчиси” шиори остида адабий кеча ўтказилди.

Вилоят прокуратураси, вилоят халқ таълими ва маданият бошқармалари ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Навоий ижоди ва ҳаёти, унинг илмий мероси, дунё илм-фани ривожида тутган ўрни, ғазалларининг ижтимоий-тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

- Бугун дунё олимлари томонидан Алишер Навоий бобомиз қиёсий тилшунослик илмига асос солган шахс сифатида эътироф этилмоқда, - дейди СамДУ доценти Собиржон Тоҳиров. – Бу бежиз эмас. Икки тилда ҳам ижод қилиб, ўзининг гўзал асарларини мерос қолдирган бобомиз асарлари ўзининг аҳамиятини йўқотмаган. Навоий ғазалларини, асарларини ўқир экансиз, янги-янги маъно ва мазмун кашф этасиз.

Театр фойесида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг “Навоий менинг тасаввуримда” номли расмлар кўргазмаси уюштирилди. Иқтидорли тарбияланувчилари томонидан Навоий ижоди саҳнада талқин этилди. Намунали ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан мутафаккирнинг сара асарларидан иборат китоблар тўплами совға қилинди.

Вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан Иқбол Мирзо асари асосида саҳналаштирилган “Самарқанд сайқали” спектаклининг намойиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

                                                                                                                                                 Таклифа ҚЎЛДОШЕВА.


Охирги ўзгариш: 07/02/2020 19:33.   Кўрилганлиги: 524
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/navoiyning-sara-asarlari-tarbiyalanuvchilarga-taqdim-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.