Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАВБАТДАГИ “ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ" ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

НАВБАТДАГИ “ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ" ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Самарқанд тумани марказида “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилди.

“Ёшлар кутубхонасини фойдаланишга топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд тумани ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси вакиллари, туман жамоатчилиги ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мазкур кутубхона виртуал ҳамда электрон кутубхона хизматларини кўрсатиш орқали аҳолининг барча қатламига хизмат кўрсатувчи маърифат маркази бўлганлигини таъкидлашди.

Кутубхонада мутолаа хонаси, муҳокама ва компьютер хонаси, WI-FI тармоғи мавжуд. Мазкур кутубхона 5000 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 нафарга яқин китобхонга хизмат кўрсата олади.

Кутубхонада кўриш қобилияти чекланган фуқароларга кутубхона хизматини кўрсатиш бўйича методик ва мувофиқлаштириш маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Кутубхона фонди Луи Брайль алифбосидаги нашрлар, магнит тасмаларига ёзилган “гапирувчи” ўрам ва CD-дисклар, бўртма ҳарфдаги китоблар ва вақтли нашрлар билан бойитилди.

 


Киритилган вақти: 09/07/2019 09:51.   Кўрилганлиги: 499
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/navbatdagi-yoshlar-kutubxonasi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.