Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАВБАТДАГИ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ОҚДАРЁДА ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ОҚДАРЁДА ЎТКАЗИЛДИ

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш-бугуннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларига ечим излашига ундайди.

Оқдарё туманидаги педагогика коллежи биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда мазкур ҳудуд ҳамда унга ёндош туманлар аҳолисининг турли соҳаларга оид 250 га яқин муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Хусусан, қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир мурожаат бирма-бир муҳокама қилинди.

Аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар ҳамда мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан фуқароларга сайёр тартибда мобил давлат хизматлари кўрсатилиб, 11 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биносига эгалик ҳуқуқи тасдиқланиб, туман ҳокимининг қарорлари ва 4 нафар мурожаатчининг фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тақдим қилинди. 6 нафар фуқаронинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кадастр гувоҳномаси топширилди. Шу билан бир қаторда қабул чоғида ҳудудда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Оқдарёликларга тумандаги 44та корхонада мавжуд 135 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.


Киритилган вақти: 13/06/2019 22:21.   Кўрилганлиги: 718
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/navbatdagi-xalq-bilan-muloqot-oqdaryoda-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.