
Бугун, 2 июль куни Тойлоқ туманидаги истироҳат боғида вилоят ҳокимлигининг жорий йилдаги XIV оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда 216 нафар фуқаролар ўз мурожаатларини билдиришди. Фуқаролар томонидан мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш масалаларига оид бўлди.
Сайёр қабулга келган фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган турли мурожаатлари диққат билан тингланиб, масалага дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Муаммоларни тегишли тарзда ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ва ижро муддати белгиланди. Барча мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди ҳамда жорий йилнинг 6 июль санасида ижро ҳолати муҳокама этилиши белгиланди.
Шунингдек, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари, нотариус ва ФҲДЁ бўлими ходимлари ҳам сайёр қабулда иштирок этиб фуқароларга сайёр тартибда мобил давлат хизматларини кўрсатишди. Қабул давомида 8 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биносига эгалик ҳуқуқи тасдиқланиб, туман ҳокимининг қарорлари топширилди, 3 нафар фуқаролар болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза беришди, 5 нафар фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қуйилди, 23 нафар абитуриентлардан олий таълим муассасаларига кириш учун хужжатлари қабул қилинди, 10 нафар мулк объектига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилди. Шу билан бир қаторда тумандаги банд бўлмаган аҳолини, жумладан, ёшларни, аёлларни бандлигини таъминлаш, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринлари ва хизмат лавозимларини тўлдириш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.