Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нарпайда сейф ичидан 50 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган шахс ушланди

Нарпайда сейф ичидан 50 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган шахс ушланди

2020 йил 20 август куни Нарпай туман ИИБга Нарпай тумани Сарбозор МФЙда яшовчи, М. ариза билан мурожаат қилиб, 

2020 йил 19 август куни соат 03:30 дан 2020 йил 20 август куни соат 09:35 лар оралиғида, номаълум шахс унинг яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги темир сейф қулфини қаттиқ жисм билан бузиб, ичида бўлган 50.000.000 сўм ҳамда 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини, ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, пулларини топиб беришда амалий ёрдам сўраган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида ушбу ўғрилик жинояти, Нарпай тумани Саловат маҳалласида яшовчи, М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 50.000.000 сўм ва 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 24/08/2020 11:49.   Кўрилганлиги: 86
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/narpayda-seyf-ichidan-50-million-som-pulni-ogirlab-ketgan-shaxs-ushlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.