Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАРПАЙДА НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ

НАРПАЙДА НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ

Тумандаги “Ёшлар” истироҳат боғида бунёд этилган “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди. Ушбу бино кекса авлод вакилларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

 қабул қилинганлигининг 25 йиллиги тантаналарида ажойиб туҳфа бўлди. Мажмуанинг очилиши катта шодиёнага айланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилаётир.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахон-онахонлар иштирок этдилар.

Ушбу масканда кексалар учун барча шароит яратилган. Кутубхона, тиббий даволаниш хонаси, жисмоний тарбия зали, шахмат-шашка клуби ҳамда чойхона нуронийлар ихтиёрида.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ботир Жабборов қатнашиб, йиғилганларга меҳр оқибат, инсонийлик, хайр саховат ҳамда нуронийларимизнинг ватанимиз равнақи, ёшлар келажаги учун қўшган ҳиссалари ҳақида сўзлаб, янги иншоотни ишга тушиши муносабати билан қутлади. Шундан сўнг бир гуруҳ нуронийлар сўзга чиқиб, Президентимизга, мутасадди ташкилот вакилла-рига ўзларининг илиқ тилакларини, миннатдорлигини билдирдилар.

–Очилиш маросими сўнггида кексаларимиз бир пиёла чойга таклиф этилди.

 

 


Охирги ўзгариш: 13/12/2017 09:39.   Кўрилганлиги: 484
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/narpayda-nuroniylar-maskani

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг