Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАРПАЙДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЯХШИЛАНМОҚДА

НАРПАЙДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЯХШИЛАНМОҚДА

Кейинги йилларда йўловчи ташиш транспорти соҳасида бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини янада ривожлантириш, соҳадаги ташкилотлар ва корхоналарни хусусийлаштириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ва суғурта бозорини яратиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ишлар самараси эса ҳудудларда жамоат транспорти сифати ва салмоғи яхшиланишига замин яратмоқда. Республикадаги бошқа ҳудудлар сингари туман ва шаҳарларимизда ҳам янги йўналишлар очилиб, хизмат сифати сезиларли даражада яхшиланмоқда.

Куни кеча Нарпай туманида 5 та янги автобус йўналишларидан фойдаланиш имконияти яратилди. “Мирбозор-Оқтош”, “Мирбозор-Ойбек-Бўстон”, “Мирбозор-Арабхона”, “Мирбозор-Дўрмон маҳалласи” ва “Ипак йўли бозори-Бўзи маҳалласи” ҳудудларида автобуслар хизмат кўрсата бошлади.

Хуллас, мамлакатимизда кенг қамровли, инсон манфаатига хизмат қиладиган бунёдкорлик ишлари тобора жадал тус олмоқда. "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз равнақ топаяпти. Қишлоқ ва шаҳарларимизда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳам шунга яраша бўлмоғи лозим.


Киритилган вақти: 12/05/2019 20:01.   Кўрилганлиги: 896
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/narpayda-jamoat-transporti-xizmatlaridan-foydalanish-yaxshilanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.