
Нарпай ва Булунғур туманларида фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва давлат нотариал идораларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ ва давлат нотариал идоралари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган дастур асосида вилоятда бир қатор муассасалар учун янги бинолар бунёд этиш, реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами арафасида Пахтачи, Иштихон ва Пастдарғом туманларида фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва нотариал идораларининг янги бинолари фойдаланишга топширилган эди. Энди Нарпай ва Булунғур туманлари аҳолисига ҳам замонавий шарт-шароит ва имкониятларга эга ана шундай идоралар орқали юридик хизмат кўрсатилади.
– Туманимизда йил бошидан буён 3790 та туғилиш ва 1238 та никоҳ қайд этилди, – дейди Нарпай туман ФҲДЁ бўлими мудираси Лайло Сафарова. – Лекин шу пайтгача фаолият кўрсатган бинода ходимлар ва аҳоли учун замон талаблари даражасида шарт-шароит яратилмаган эди. Бу фуқароларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишда қийинчиликлар туғдирарди.
Янги бинода никоҳни қайд этиш маросимларини тантанали ўтказиш, фуқароларни қабул қилиш, “Оила дорилфунуни” сабоқларини ўтиш, ҳужжатларни сақлаш учун барча шароит мавжуд. Хоналар замонавий жиҳозлар, алоқа ҳамда коммуникация воситалари билан таъминланган.
Шу куни янги биноларда дастлабки никоҳлар тантанали қайд этилиб, янги оилаларга никоҳ гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.