Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАРПАЙ ТУМАНИДА ХОРИЖЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ҲАМКОРЛИКЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА?

НАРПАЙ ТУМАНИДА ХОРИЖЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ҲАМКОРЛИКЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА?

 Жорий йилнинг 8 ойи давомида Нарпай туманига россиялик инвесторларнинг 860 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси жалб этилган.

Хусусан, хорижликлар тумандаги “Оқтош Диёрбек Нур” қўшма корхонасининг маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳамда автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ташкил этиш мақсадида 850 минг доллар ҳамда 1 гектар майдонда замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси учун 10 минг доллар инвестиция киритган.
Шунингдек, “Оқтош Диёрбек Нур” қўшма корхонаси томонидан 240 минг доллар ҳамда “Томск Нарпай” қўшма корхонаси томонидан 90 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.
“Нарпай Ифтихор саноати” масъулияти чекланган жамияти 120 миллион доллар қийматдаги цемент - қурилиш материали ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида текстил ва трикотаж маҳсулотлари, соя етиштириш ва соя донидан ёғ ишлаб чиқариш, соғломлаштириш комплекси ташкил этиш, базальт хомашёсидан арматура ишлаб чиқариш, хусусий тиббиёт муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш, бентонит хомашёсидан минерал ўғит ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг Греция, Испания, Туркия ва Хитой давлатларидаги элчихоналарига тақдим этилган. Бугунги кунда Туркиянинг “FERROTEХNIK” компанияси томонидан 7,5 миллион доллар маблағ асосида 15 гектар майдонда замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Хитой Халқ Республикасининг “Qingzhou All-win EP Technology Co.,LTD.” компанияси делегациясининг Нарпай туманига ташрифи кутилмоқда. Делегация аъзолари билан 6 гектар майдонда гидропоника усулида замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилади.


Киритилган вақти: 11/09/2019 17:51.   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/narpay-tumanida-xorijlik-tadbirkorlar-bilan-qanday-hamkorliklar-yolga-qoyilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг