
Нарпай туман ғаллакорлари ҳам давлатга дон сотиш шартнома режасини бажардилар.
222 нафар фермер хўжалик тасарруфидаги 5690 гектар майдонда ғалла етиштирган туман деҳқонлари 13 минг 500 тонна ўрнига давлатга 15 минг тоннадан ортиқ ғалла сотишди.
- Ғалла ўримига ўтганимизга бир ҳафта бўлди ва жами майдоннинг 60 фоиз қисмидаги ҳосилни йиғиштириб, давлатга ғалла сотиш шартнома режасини бажардик, - дейди туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Жўрабек Шукуров. – Ҳозиргача ўрилган майдонлардан ҳосилдорлик 70-72 центнерни ташкил этди ва ҳали 40 фоиз майдонда ғалла бор. Ҳақиқатдан бу йил ғалла учун жуда қулай йил келди, ғаллакорларимиз ҳам касалликларга қарши вақтида кураш олиб борди. Меҳнатнинг натижаси туфайли ҳар бир хўжаликда шартномадан ташқари 60-70 тоннадан ғалла қоляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.