НАРПАЙ ТУМАНИ ҒАЛЛА СОТИШ РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ

Туман ғаллакорлари 5 минг 980 гектар майдонда “Андижон-2”, “Таня”, “Гром” ва “Краснодар-99” навларини парваришлаб, эл хирмонига 18 минг 155 тоннадан ортиқ дон топширди.

- Табиатнинг бу йилги инжиқликлари туфайли баҳорда ҳосилни йўқотмаслик учун бир неча бор ғаллани баргидан суспензия қилиб, ҳосилни сақлаб қолишга эришдик, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Дилмурод Дониёров. – Тажрибали деҳқонларнинг сув танқислиги даврида ҳосилдорликни ошириш борасидаги тавсияларига амал қилдик. Қилинган меҳнатлар самарасида 365 фермер хўжалигида юқори ҳосилдорлик кузатилди. Айниқса, “Мулла Бурхон” ва “Зарбдор Умид машъали” фермер хўжаликлари қисқа муддатда режани 120 фоизга етказишди.

Тумандаги ўрим-йиғим ишларига 11 отряд жалб этилиб, улар кунига ўртача 1 минг 300 тоннадан ортиқ дон ўрди.

- Жорий йилда 20,8 гектар майдонда “Андижон-2” элита навли ғалла парваришладик, - дейди “Шукур Жабборов” фермер хўжалиги бошлиғи Баҳодир Жабборов. – Режадаги 71 тонна ўрнига 83 тонна ғалла топширдик, ўзимизга 20 тоннадан ортиқ дон қолди. Биргина ғалланинг ўзидан 200 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни чамалаганмиз.


Киритилган вақти: 25/06/2018 09:37.   Кўрилганлиги: 47

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг