Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Наримон Умаровнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви

Наримон Умаровнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 16 ноябрь куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи директори Н.Мамадиёрова очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Бобобекова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Самарқанд нафақат ўзининг буюк ўтмиши ва тарихий ёдгорликлари, балки бугунги салоҳияти ва маданияти, меҳнаткаш ва меҳмондўст халқи билан ҳам дунёга донг таратган. Мустақиллик йилларида вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда чет эл инвестицияларининг жалб этилгани натижасида Самарқандда автомобилсозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа тармоқлар изчил тараққий этмоқда.

Энг юксак стандартлар асосида замонавий жиҳозланган Самарқанд автомобиль заводида ўнлаб турдаги машиналар ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, “Бритиш-Американ тобакко”, “Сам Антеп Гилам”, “Амин Инвест” қўшма корхоналари, “Шарқ саноати” хусусий концерни сингари йирик ишлаб чиқариш қувватлари вилоят саноати ривожига муҳим ҳисса қўшмоқда. Кейинги беш йилда вилоятда 100 дан ортиқ янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилиб, айни пайтда уларнинг сони 259 тага етди.

Самарқанд вилоятининг иқтисодий ривожи унинг экспорт салоҳиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Жорий йилда ҳудудий экспорт миқдори 385 миллион долларга етиб, бу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 4,3 баробар ошгани ҳам шундан далолат беради.

Номзод сайловолди дастурининг асосий йўналишларига тўхталар экан, унда илгари сурилган ғоялар “Адолат” социал-демократик партиясининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги дастурий мақсад ва вазифаларига асосланишини қайд этди.

Хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, янада чуқур билим ва касб маҳоратига эга бўлиши учун кенг имкониятлар яратиш, меҳнат бозорида уларга имтиёзлар бериш, иқтидорли ва юқори малакали, юксак интеллектуал салоҳиятли аёлларни давлат бошқаруви органларига фаол жалб қилиш таклифлари илгари сурилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Полвонов, Самарқанд вилояти ҳудудий давлат экспертиза бошқармаси бошлиғи С.Боқиев, Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳуқуқшуноси М.Аслиев, Каттақўрғон шаҳридаги 17-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ҳ.Абдуллаева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 


Киритилган вақти: 17/11/2016 18:13.   Кўрилганлиги: 482
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/narimon-umarovning-saylovchilari-bilan-uchrashuvi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг