Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАРИМОН УМАРОВНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ

НАРИМОН УМАРОВНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 18 февраль куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг раиси Я.Аллаёров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Н.Раббимова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда мамлакатимизда “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойили асосида олиб борилаётган сиёсатни ривожлантириш, аҳоли турмуш сифати кўрсаткичларини янада яхшилаш шарти бўлган давлат ижтимоий дастурларини татбиқ этишни изчил давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ижтимоий-иқтисодий масалаларни фақат давлат ҳокимияти органларининг самарали саъй-ҳаракатлари билан ҳал этиб бўлмаслигини инобатга олиб, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, корхоналарда ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, бизнес тузилмаларнинг ижтимоий масъулиятини янада ошириш доимий эътибордаги масалалар эканлиги қайд этилган.

Учрашувда Самарқанд шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби директори Д.Сайдуллаева, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қўшработ тумани кенгаши раиси А.Тўхтаров, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд шаҳар бўлими мутахассиси М.Ғуломова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтаётгани мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат шакллангани, сайлов тизимимиз умумэътироф этилган халқаро нормаларга тўла жавоб беришидан далолат эканини таъкидлади.

Ғолиб Ҳасанов,
ЎзА


Киритилган вақти: 19/02/2015 10:45.   Кўрилганлиги: 1660
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/narimon-umarovning-samarqand-viloyati-saylovchilari-bilan-uchrashuvi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.