Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАҚШБАНДИЯ СЎФИЙЛАРИ САМАРҚАНД ҚАДАМЖОЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИ

НАҚШБАНДИЯ СЎФИЙЛАРИ САМАРҚАНД ҚАДАМЖОЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИ

Бухорода ўтказилган “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” халқаро тадбири иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди.

Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия сингари 15 мамлакатдан келган Нақшбандия сўфийлари тариқатининг 170 дан ортиқ вакилларини Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ходимлари кутиб олди.

– Ўзбекистон заминида туғилиб ўсган, ислом ва жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккирларни бутун дунёда яхши билишади, – дейди доктор Муҳаммад Ражаб Ден. – Мусулмон оламидаги машҳур алломалар, нақшбандия тариқати асосчилари ҳам шу заминда яшаб ўтган. Шундай юртни зиёрат қилиш бизнинг орзуимиз эди ва бунга эришганимиздан мамнунмиз. Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали қадамжоси, Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда мажмуасида ҳам бўлишди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Охирги ўзгариш: 13/11/2018 22:19.   Кўрилганлиги: 1227
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/naqshbandiya-sofiylari-samarqand-qadamjolarini-ziyorat-qildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.