Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАМУНАЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

НАМУНАЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизда халқ учун фаровон ҳаёт тарзини яратиш, турмуш даражасини юксалтириш мақсадида намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар бунёд этилмоқда.

Қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами ана шундай шинам ва арзон уй-жойлар билан таъминланмоқда.

Пайариқ туманининг “Туркибола” маҳалласида ҳам 3 та 4 қаватли шинам ва арзон уй-жойлар бунёд этилди. “Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида қад кўтарган уйларни фойдаланишга топшириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги ва туман жамоатчилиги вакиллари ҳамда “Туркибола” маҳалласи фаоллари иштирок этишди.

Фойдаланишга топширилган ушбу 72 та уйлардан 14 таси кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган фуқароларга берилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди. Тантанали тадбирда уйларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди. Тадбир давомида маҳалла оқсоқоллари ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиб, бу каби эзгу амаллар бардавом бўлишини тилаб қолишди.


Киритилган вақти: 11/12/2019 14:55.   Кўрилганлиги: 275
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/namunali-uy-joylar-oz-egalariga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.