Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Намунавий уйларда замонавий турмуш

Намунавий уйларда замонавий турмуш

2010 йилдан буён Нарпай туманидаги қишлоқларда 312 та намунавий лойиҳадаги турар-жойлар барпо этилди. Бу йил эса Нарпай ҳамда Ноғорахона қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудида 50 та янги уй қурилмоқда.  Мўъжазгина шаҳарчани эслатадиган бу масканларда одамларнинг турмуш кечириши учун барча шароит муҳайё. Яқинда Тепа маҳалласи ҳудудидаги намунавий уйларни кўздан кечирдик. Ўн йил ичида бу ерда болалар мусиқа ва санъат мактаби, қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим муассасаси, маданият уйи ва ўнлаб савдо, маданий-маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилибди. Болалар спорт майдончаси болалар билан гавжум, боғча атрофи гулу гулзор ва кўча бўйларидаги савдо расталари, тозалик ва орасталикдан хурсанд бўлдик. Қанча таъриф этсак оз, бу маскан ҳудуд кўркига кўрк қўшиб турибди.

 - Мирбозор қўрғонига етмасдан Катта Ўзбек тракти бўйидаги мана шу массивда 2006 йилда намунавий лойиҳадаги уйлар қурилиши лойиҳалаштирила бошлаганида идорамизга кўплаб фуқаролар талабгор бўлиб мурожаат қила бошлади, - дейди Косагарон қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Илҳом Муҳаммадиев. - Фермер, савдо ходими, чорвадору боғбонлар рўйхатга ёзила бошлади. Шунда туман ҳокимлиги, архитектор ҳамда комиссия аъзоларидан иборат ишчи гуруҳига янги уйларни ёш оилаларга берамиз, деган таклиф киритдик. Уларга маъқул тушди ва ҳозирда Тепа маҳалласи ҳудудида ёшлар маҳалласи пайдо бўлди.

 

- Институтни битириб, Тошкентда ишлардим, - дейди намунавий уйлардан бирида истиқомат қилаётган Тоҳир Ниёзов. - Ёш оила, ижара уйда яшаб қийналардик. Қишлоғимизда мана шундай турар-жойлар қурилиши бошлангач, биз ҳам харидор бўлдик. Ҳозир турмуш ўртоғим икковимиз 19-умумтаълим мактабида болаларга инглиз тилидан дарс берамиз. Замонавий турар-жой, замонавий шароит, замонавий турмуш. Аёлим икковимиз ҳам ҳаётга янгича назар билан қараймиз. Шаҳардагидек шароитда яшаб, меҳнат қилиш, дам олиш кишига роҳат бағишлайди. 

Тоҳирнинг қўшнилари ёш шифокор Азиз Равшанов, фермер Fиёс Жўраевлар хонадонида ҳам бўлиб, аҳил-иноқ, фаровон ҳаётига ҳавас қилдик. Ҳовлиларида мевали дарахтлар бор, турфа гуллар очилиб турибди. 

 - Бу мавзеда болаларим истиқомат қилади, тез-тез меҳмонга келиб тураман, - дейди кекса маориф ходими Абдусаттор Турдиқулов. - Янги маҳаллага келсам, баҳри дилим очилади, набираларимни кўриб қувонаман. Шундай замонга, шундай уйларни қуриб берган давлатимизга раҳмат. Қирқ йил мактабда ишлаб, йигирма йил деганда колхоз раисининг қош-қовоғига қараб 6 сотих ер олганмиз. Уни тикка қилгунча сочларим оқариб кетган. Уста, ёғоч, шифер излаб сарсоним чиққан. Ўн йил деганда уй қуриб, шароитни тўкис қилганмиз. 6 сотихгина ерда боғ-роғ, томорқа қилдик. Бундай замонавий уйларда яшаш кимнинг тушига кирибди. Беҳад шукур, мустақиллик туфайли фарзандларимиз шундай тўкис, замонавий уйларда истиқомат қиляпти. 

Қуёш ботиб, қоронғу тушгач, ёшлар маҳалласига разм солдик. Кўчалар чароғон, оналар болаларини етаклаб сайр қилишмоқда. Кимнингдир қўлида музқаймоқ, яхна ичимлик…Тинч ва осойишта турмуш ҳукмрон. 

 

АзимТУРОБОВ


Киритилган вақти: 23/09/2016 15:52.   Кўрилганлиги: 703
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/namunali-uy-joylar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг