
Самарқанд шаҳридаги Концерт залида “Намунали милиция таянч пункти” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бу борада ички ишлар идораларининг ўрни ва ролини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда унинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Айни пайтда Самарқанд вилоятида 404 та милиция таянч пунктлари барпо этилгани жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар самараси ўлароқ, 2014 йилда 365 та маҳаллада жиноят қайд этилмаган.
Дарвоқе, танловни ўтказишдан мақсад милиция таянч пунктларининг нуфузини янада ошириш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш, профилактика инспекторлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.
Танлов ғолибларини аниқлаш давомида хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, милиция таянч пункти атрофида зарур инфратузилманинг мавжудлиги, вояга етмаганлар билан ишлашнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг ўз соҳалари бўйича эгаллаган билимлари синовдан ўтказилди.
Якуний хулосаларга кўра, Иштихон туманидаги “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 124-сонли милиция таянч пункти профилактика катта инспектори, майор Акбар Жалилов танлов ғолиби бўлди.
Ургут тумани “Торариқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 332-сонли милиция таянч пункти профилактика инспектори Исомиддин Мустафоев иккинчи, Нуробод тумани “Нурбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 482-сонли милиция таянч пункти профилактика инспектори Меҳриддин Нарзиев учинчи ўринни эгаллади.
Самарқанд тумани “Ўрташиқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 275-сонли МТП профилактика инспектори, капитан Суҳроб Шербеков “Энг маҳоратли профилактика инспектори” деб топилди.
– ¥удудимизда қарийб 4500 нафар аҳоли, жумладан, 2345 нафар вояга етмаганлар истиқомат қилади, – дейди А.Жалилов. – Кейинги йилларда қишлоқларимиз инфратузилмасининг ривожланиб бораётгани, хусусан, 10 га яқин тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилгани жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва турли кўнгилсизликларнинг камайишига хизмат қилмоқда. Тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигимиз ишимиз самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.
Танловда шунингдек, “Энг обод ва осойишта маҳалла раиси», «Ташаббускор маҳалла посбони», «Фаол маърифатпарвар маслаҳатчи», «Энг фаол хотин-қизлар қўмитаси раиси», «Баркамол авлод етакчиси» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.