Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУЗЕЙДА БОБУР ИЖОДИ ЎРГАНИЛДИ

МУЗЕЙДА БОБУР ИЖОДИ ЎРГАНИЛДИ

Вилоят ўлкашунослик музейида Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейи билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллик юбилейига бағишланган маданий тадбир ташкил этилди.  

Унда сўзга чиққанлар Бобурнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида тўхталишди. Жумладан, музей тарих бўлими мудири О. Фаттаев ўқувчиларга Бобурнинг мамлакатимиз ва жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида гапириб берди. Айниқса, шоҳ ва шоирнинг адабиёт ва санъатга қўшган ҳиссаси тўғрисидаги мулоҳазалар кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Лицей ўқувчилари томонидан Бобур ижодига мансуб асарлардан намуналар ўқилди. Шундан сўнг, ёшлар музей залларига қўйилган нодир экспонатларни томоша қилишди.


Киритилган вақти: 14/02/2020 10:42.   Кўрилганлиги: 141
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muzeyda-bobur-ijodi-organildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг