
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2016 йилнинг биринчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг, шунингдек, диний экстремизм билан боғлиқ хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов маъруза қилди.
Таъкидландики, 2016 йилнинг ўтган даврида умумий жиноятлар сони камайган. Жумладан, одам ўлдириш 7,7, босқинчилик 22,2, ўғрилик, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 2,1, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 4,1, шунингдек, ёшлар томонидан жиноят содир этилиши 7,9, вояга етмаганлар жинояти 11,1 ҳамда аёллар томонидан содир этилганлари 40,5 фоизга кам қайд этилган.
Баъзи туманларда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли самара бермаганлиги сабабли жиноятларнинг айрим турлари ошган.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жойлардаги давлат бошқарув идоралари ва қатор жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар таълим-тарбиясини такомиллаштириш, одам савдоси ва ёт оқимларга қарши курашиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини тўлиқ таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Йиғилиш якунида камчиликларни бартараф этиш ва соҳада фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Хондамир Мардиев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.