Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУТАСАДДИЛАР МАҲАЛЛА АҲОЛИСИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

МУТАСАДДИЛАР МАҲАЛЛА АҲОЛИСИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Самарқанд шаҳридаги Ёминий маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, оилавий поликлиника бош шифокори ва профилактика инспектори аҳоли олдида ўз фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

- Маҳалладошларимизнинг мурожаатлари доимий эътиборимизда туради, - дейди маҳалла раиси Жомий Амонов. — 573 та оиланинг 11 таси кам таъминланган. Жорий йилнинг ўтган даврида 4 та кам таъминланган оила фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаси тўлови бекор қилинди. Беш нафар ногирон фарзанди бор оилага кредит асосида арзон уй-жой олиб бериш бўйича мутасадди идораларга ариза бердик.

Шунингдек, яна бир оилага тадбиркорлик фаолияти учун банкдан 15 миллион кредит олишда кўмаклашилди. Ҳозирда бу оила  кредит маблағига 4 та тикув машинаси сотиб олиб, хонадонида тадбиркорликни бошлади.

Йиғилишда маҳалла профилактика инспектори жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

- Жорий йилда маҳалла ҳудудига 5 та кузатув камераси ўрнатилди, - дейди профилактика инспектори Қаҳрамон Бобомуродов. – Натижада йилнинг ўтган даврида маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилмади.  9 нафар жиноят содир этишга мойил шахс ва 3 нафар тарбияси оғир мактаб ўқувчиси тўлиқ назоратга олинган ва улар билан доимий профилактик тадбир олиб борилмоқда. Маҳалла фуқароларининг 256 нафари чет давлатларга ишлаш учун кетган. Уларнинг оилалари билан ҳам мунтазам суҳбатлар ўтказиб келяпмиз.

Йиғилиш сўнгида маҳалла фаоллари тингланган ҳисоботлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

“Зарафшон” газетасидан.


Охирги ўзгариш: 03/05/2018 08:23.   Кўрилганлиги: 940
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mutasaddilar-mahalla-aholisiga-hisobot-berdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.