Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТЛАРИ-2018

МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТЛАРИ-2018

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида вилоятимизнинг бир қатор ҳудудларида ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. Жумладан...

Нуробод тумани

* Жом маҳалласидаги “Жом деҳқон бозори»да қурилиш ишлари ниҳоясига етди.

* Жом, Сазағон ва Амир Темур маҳаллаларида мактабгача таълим муассасалари қуриб битказилди.

* Машъал маҳалласида ветеринария пункти ҳамда умумий овқатланиш шохобчаси ва савдо дўкони ишга тушди.

* Амир Темур маҳалласида бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

* 25, 32, 47-умумий ўрта таълим мактабларининг филиаллари ва 8-умумий ўрта таълим мактабида спорт зали қурилди. 46, 70, 77-умумий ўрта таълим мактаблари капитал таъмирдан чиқди.

 

Пастдарғом тумани

* Туман тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринга мўлжалланган терапия бўлими ишга тушди.

* Машъал маҳалласида оилавий поликлиника иш бошлади.

* Пахтакор маҳалласидаги ҚВП капитал таъмирланди.

* 24, 48, 61-умумий ўрта таълим мактаблари қайта реконструкция қилинди ва 14, 41-умумий ўрта таълим мактаблари капитал таъмирдан чиқди. 72-умумий ўрта таълим мактабида 210 ўринли қўшимча ўқув хоналари қурилиб, 200 ўринли эски бино реконструкция бўлди. 83-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди ва Қўшқудуқ маҳалласида 96 ўринли филиали қурилди.

 

Самарқанд тумани

* Туман тиббиёт бирлашмасида 60 ўринли юқумли касалликлар бўлими қуриб битказилди.

* 8-умумий ўрта таълим мактабининг 200 ўринга мўлжалланган биноси капитал таъмирланди ва 220 ўринли янги ўқув хонаси қурилди.

* Янгиариқ ва Урганжи маҳаллаларида мактабгача таълим муассасалари қуриб битказилди.

 

Жомбой тумани

* Ногаҳон маҳалласида ҚВПнинг янги биноси ишга тушди.

* 8-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди.

 

Нарпай тумани

* Соҳибкор маҳалласида ҚВПнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

* 48 ва 49-умумий ўрта таълим мактаблари капитал таъмирланди ҳамда 26-умумий ўрта таълим мактаби реконструкция қилинди.

 

Ургут тумани

* Туман марказида Халқ банки туман филиалининг биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

 

Самарқанд тумани

Марказий Арабхона маҳалласида 45 ўринли «Каштан меваси» нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

- Яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, банкдан 130 миллион сўм имтиёзли кредит олдик, - дейди тадбиркор Ибодулла Ґасанов. – Уйимизнинг бўш турган хоналарини қайта жиҳозлаб, боғча очдик. Муассасамизда 3 гуруҳда болалар таълим олмоқда. Болаларга чет тилларини ўргатиш мақсадида француз ва инглиз тили тўгараклари ташкил этилди.

Самарқанд туманида жорий йилда 51 нафар тадбиркор мактабгача таълим муассасалари очиш истагини билдирган.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:41.   Кўрилганлиги: 165
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mustaqillik-inshootlari-2018

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг