МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТЛАРИ

НАРПАЙ тумани маркази Оқтош шаҳридаги Имом Бухорий кўчасида супермаркет қурилиб, фойдаланишга топширилди. 700 миллион сўм маблағ сарфланган мазкур савдо комплекси “Давлатбек Диёрбек сервис” оилавий корхонаси томонидан барпо этилди. 

Шунингдек, Саловат маҳалласида тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 2 миллиард 160 миллион сўм бўлган 30 та маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўконлари қурилди.

Оқтош тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи капитал таъмирланди, 63-умумтаълим мактабига қўшимча 80 ўринли янги бино, 26-умумтаълим мактабига 120 ўринли мактаб филиали қурилиб фойдаланишга топширилди.

* * *

УРГУТлик қурувчилар тумандаги бешта маҳаллада умумий қиймати 7 миллиард 455 миллион сўмдан ортиқ бўлган 14 та лойиҳани амалга оширдилар.

Сунъий тола, пайпоқ, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш цехлари, тўй маросимларини ўтказиш маскани, савдо ва маиший хизмат мажмуалари, умумий овқатланиш шохобчалари, дорихоналар ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музхоналар қурилишини ўз ичига олган лойиҳалар 14 та қурилиш корхонаси томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, тумандаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ҳамда қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежлари капитал таъминланди. 960 ўринли 4 та умумтаълим мактаби реконструкция қилинди.

* * *

БУЛУНҒУР туманининг Чангал маҳалласида тадбиркор Шуҳрат Ҳазратов томонидан умумий овқатланиш, озиқ-овқат ва қурилиш моллари савдо мажмуаси очилди. Тумандаги 10, 15, 18 ва 28-умумтаълим мактабларида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

* * *

НУРОБОД туманининг Олға қишлоғидаги 30-умумтаълим мактаби ўрнида 216 ўринга мўлжалланган замонавий ўқув биноси ва спорт зал қурилиб, фойдаланишга топширилди.

16, 21, 51, 54-умумтаълим мактабларида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

“Абдуллажон Сайфуллазода” хусусий корхонаси қурувчилари ҳам байрамга муносиб туҳфа тақдим этишди. Улар 1 млрд 208 миллион сўм сарфлаб, тумандаги 15 ва 46-мактаб ўқувчиларига қишда ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ёпиқ спорт залларини қуриб, фойдаланишга топширишди.

Ўктам Худойбердиев


Охирги ўзгариш: 01/09/2015 14:28.   Кўрилганлиги: 595

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг