Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мустаҳкам эътиқод ва жасорат ифодаси

Мустаҳкам эътиқод ва жасорат ифодаси

Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги мажлислар залида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги маърузаси мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Вилоятимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбари маърузасида таъкидланган фикрлар, халқаро майдондаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан билдирилган долзарб таклифлар ҳақида сўз юритилди.

– Президентимиз маърузасидан дунё ҳамжамияти Ўзбекистон бугун ривожланишнинг янги босқичига чиққанлигини англаб етди, – дейди вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов. – Шунингдек, маърузада алоҳида эътибор берилган масалалардан бири – ислом маърифати масаласи бўлди. Давлатимиз раҳбари олий минбарда ислом дини тинчлик дини эканлигини таъкидлаб, жаҳон аҳлини унга хунрезликларнинг асоси, экстремизмнинг омили сифатида қарашни тўхтатишга чақирганлиги таҳсинга сазовордир. Бу мустаҳкам эътиқод ва жасорат ифодаси бўлди, десак янглишмаймиз. Ушбу тарихий нутқдаги фикрлар бугун имом-хатиблар фаолиятига ҳам боғлиқ, келгуси ишларида ўзига хос йўналиш ҳамдир. Биз, имом-хатиблар маъруза мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда фаолиятимизни янада самарали олиб борамиз. Бугунги тадбир ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди.

Тадбирда СамИСИ профессори М.Пардаев Президентимиз маърузасини чуқур таҳлил қилган ҳолда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.



Киритилган вақти: 16/10/2017 14:22.   Кўрилганлиги: 916
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mustahkam-etiqod-va-jasorat-ifodasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.