
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллиги ҳамда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига бағишланган кўргазма очилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ватанимизнинг сўнгги йилларда қўлга киритган ютуқлари, барча соҳаларда кузатилаётган ўсиш-ўзгаришлар, умуман, ким эдигу ким бўлдик, деган саволга жавоб берувчи далилларни фотосуратлар орқали намойиш этишнинг ҳар томонлама самарали эканлиги ҳақида гапирдилар.
– Мустақиллик байрами арафасида бундай экспозицияларни ташкил этиш анъанага айланди, – дейди Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи бўлим мудири Замира Ҳамидова. – Энг муҳими, йилдан-йилга ютуқларимиз, тарихимизга зарҳал ҳарфлар билан битиладиган муваффақиятлар ортиб бораётир.
Бу ютуқлар шубҳасиз, ҳар биримизга фахр ҳиссини беради. Қолаверса, шу кунларда Самарқандимиз яна бир катта байрам – “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали оғушида. Шу муносабат билан фестиваль тарихига оид кўргазма ҳам ташкил этилдики, бу экспозиция ҳам санъат ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди, албатта.
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи тизимидаги барча музейларда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деб номланган кўргазма бир ой давомида фаолият кўрсатади.
Абдуғофур Шерхолов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.