
Самарқандда Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таниқли адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар ҳамда вилоят жамоатчилиги вакиллари қатнашди.
Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида адабиётга улкан эътибор қаратилиб, ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланаётгани ҳам ана шу эътибор самарасидир.
Шоиранинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожидаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, талаба-ёшлар шоира шеърларидан намуналар ўқиди.
– Зулфия нафақат севимли шоира, балки меҳрибон мураббия, она ва садоқатли ёр сифатида ҳам халқимиз хотирасида яшамоқда, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Муниса Санақулова. – Бугунги кунда юртимизда шоира асарлари кириб бормаган хонадон йўқ, десам, адашмасам керак. Таълим муассасаларида ҳам унинг ижоди чуқур ўрганилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши қизларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш ва шоирага муносиб издошларни камолга етказишга хизмат қилмоқда. Мен ҳам ана шундай юксак мукофотга сазовор бўлганимдан фахрланаман ва ҳамиша шунга муносиб бўлишга интиламан.
Кечада Зулфия ва Ҳамид Олимжон шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.
Ҳамид Олимжон номидаги вилоят театрида “Дийдор” студиясида Зулфия достони асосида Ўзбекистон халқ артисти Б.Йўлдошев саҳнага қўйган “Ёдим синиқлари” спектакли намойиш этилди.
Ғолиб Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.