
Вилоятда ўтказилган меҳр-мурувват тадбирлари доирасида 700 нафардан ортиқ имконияти чекланган, ёрдамга муҳтож қишиларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқлар, эшитиш мосламаси ва бошқа воситалар берилди.
– Ўн олти йилдан бери полиартрит хасталигидан азият чекаман, – дейди Паст Дарғом туманида яшовчи М.Отажонова. – Йилдан-йилга ҳаракатланишим оғир бўлиб бормоқда. Ногиронлик аравачасига эҳтиёжим бор эди. Бугун Самарқанд шаҳрига таклиф этишганда бу мосламани бунчалик катта тадбир уюштириб, топширишлари хаёлимга ҳам келмаган эди. Раҳбарлар, вилоят жамоатчилиги вакилларининг байрам билан табриклагани, дастурхон ёзиб, ҳол-аҳвол сўраганидан бошим кўкка етди. Илоҳим, халқпарвар Президентимиз омон бўлсин.
Хайрия тадбири ташкилотчилар Самарқанд шаҳридаги Саховат уйида бўлиб, бу ерда яшаётган кишилар ҳолидан ҳам хабар олдилар. Улар учун дастурхон ёзилиб, кийим-кечак ва бошқа эсдалик совғалари берилди. Муассасада истиқомат қилаётган юртдошларимизга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида замонавий музлаткич ва кондиционерлар совға қилинди. Самарқандлик таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Тадбирларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.