Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“МУРУВВАТ” УЙИ ЯНГИ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

“МУРУВВАТ” УЙИ ЯНГИ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда.

Ушбу масалада Давлат дастурлари доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун Ургут туманида жойлашган аёллар “Мурувват” интернат-уйида яшовчилар учун барпо этилган 300 ўринга мўлжалланган янги бинони фойдаланишга топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари янги барпо этилган ва жиҳозланган аёллар “Мурувват” интернат-уйида яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишиб, амалга оширилган барча ишларга юқори баҳо беришди.

Вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси буюртмаси асосида “Толиб бобо АКТ” МЧЖ томонидан 32 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари эвазига амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида барча шароитларга эга 300 ўринли ётоқхона биноси, маъмурият биноси, ошхона, даволаш хоналари, меҳнат устахоналари, сартарошхона, тикув хоналари, спорт майдончалари ва ювиниш хоналари барпо этилди.

Тадбир якунида мурувват уйида истиқомат қилаётганларнинг кўнглини кўтариш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди. Ўз навбатида интернат-уйида яшовчилар эътибор ва ғамхўрлик ҳамда яратиб берилган шарт-шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


Киритилган вақти: 12/01/2020 10:08.   Кўрилганлиги: 78
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muruvvat-uyi-yangi-binoga-ega-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг