Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУРОЖААТНОМА МАЗМУНИНИ АКТ ХОДИМЛАРИ ҲАМ БИЛИШИ КЕРАК

МУРОЖААТНОМА МАЗМУНИНИ АКТ ХОДИМЛАРИ ҲАМ БИЛИШИ КЕРАК

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармасида соҳа ходимлари учун Президентимиз Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишлаб тадбир ўтказилди.

Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев ва ТАТУ Самарқанд филиали ўқитувчиси Баҳодир Мардонов тизимда фаолият кўрсатаётган 70 нафар раҳбар ва ходимларга Мурожаатноманинг ҳар бир банди бўйича тушунча беришди. Хусусан, Муҳтарам Президентимиз мазкур йиғилишда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида олдинда турган ишлар тўғрисидаги фикрлари таҳлил қилиб берилди.

Таъкидландики, аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида узоқ туманларда 2 минг километр масофага оптик толали алоқа тизими қурилади, интернет ўтказувчанлиги 2,5 баробарга оширилади, 4 мингдан ортиқ таянч мобиль алоқа станциясини ишга тушириш кўзда тутилган. Бундай чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида 600 дан зиёд аҳоли пункти интернет ва мобиль алоқа билан таъминланади.

Бундан ташқари, йиғилишда 2018 йилда вилоятда алоқа ташкилотлари томонидан хавфсиз туризм, “112” хизмати, олий таълим муассасаларига кириш имтихонларини онлайн кузатиш тизимлари, нотариус, ҳудуд ахборот тизимларини самарали ташкил этиш каби долзарб вазифалар турганлиги айтиб ўтилди.

- Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур керак, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси тингловчиси Бегзод Игамқулов. – Айниқса, катта имконият мавжуд бўлган Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар ва ёдгорликларни зиёрат қилишдан иборат бўлган “кичик ҳаж” дастурини ҳам ривожлантириш зарур. Бу юмуш қанча тез амалга оширилса, мамлакатимиз иқтисодий-маданий ҳаёти учун шунча яхши натижа беради.

В.Мухторов.


Охирги ўзгариш: 17/01/2018 19:18.   Кўрилганлиги: 216
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/murojaatnoma-mazmunini-akt-xodimlari-ham-bilishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг