Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мурожаатларни ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқиш раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири

Мурожаатларни ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқиш раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири

Вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ижроси муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда ижро интизомини таъминлаш, фуқаролар мурожаатларига эътиборсизлик билан ёндашган 56 нафар вилоят, туман, шаҳар даражасидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидланишича, ушбу мутасаддиларга йил давомида 5918 нафар фуқаро мурожаати ижро учун юборилган. Аммо бугунги кунда 131 ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган. Фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаган, ёхуд ижросини таъминлашда ўзи бўларчилик билан ёндашилган.
Муҳокама давомида Пайариқ туман электр тармоқлари корхонаси 13 та, Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси 9 та, Паст Дарғом туман электр тармоқлари корхонаси 7 та, Пастдарғом туман “Сувоқова” корхонаси 9 та, Пастдарғом туман ҳокимлиги 7 та, вилоят бандлик бош бошқармаси 6 та, Ургут туман ички ишлар бўлими 5 та ва бошқа идоралар томонидан 1 тадан 3 тагача бўлган ҳолатларда қонун талаблари бузилганлиги қайд этилди.
Вилоят ҳокими жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг асосий мақсади бўлиши зарурлигини таъкидлаб, мазкур жараёнда қўпол хатоликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилишини билдирди. Амалда шундай бўлди ҳам, мурожаатлар билан ишлашда эътиборсизлик ва лоқайдлик қилган 3 нафар туман ташкилот раҳбарларининг жавобгарлик масаласи вилоят прокуратурасида кўриб чиқилиши белгиланди.
Ҳар бир масъулга бир ҳафта муддатда барча мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатма берилди.

Киритилган вақти: 16/12/2020 11:47.   Кўрилганлиги: 86
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/murojaatlarni-har-tomonlama-va-sifatli-korib-chiqish-rahbarning-asosiy-vazifalaridan-biri

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.