Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУРОЖААТЛАРГА 15 КУН МУДДАТДА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ

МУРОЖААТЛАРГА 15 КУН МУДДАТДА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ

Самарқанд давлат университетида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тартибга солиш, давлат органларида мурожаатлар билан ишловчи ходимлар масъулиятини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда 2014 йил 4 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририга киритилган ўзгартиришлар, вилоятдаги идора ва ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати муҳокама этилди.

– Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида 2017 йилда   Самарқанд вилоятида 202 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати бузилганлиги айтиб ўтилди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Ш.Жониқулов. – Бунинг 4,7 фоизи Оқдарё туманига тўғри келади. Шунингдек, вақтида жавоб берилмаганлиги, қаноатлантирилмаганлиги туфайли такрорий мурожаатлар 215 тани ташкил этади. Уларнинг асосий қисми моддий ёрдам пуллари, нафақалар олиш масаласи билан боғлиқ.

 

Насиба Жонтўраева.


Охирги ўзгариш: 06/03/2018 10:45.   Кўрилганлиги: 189
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/murojaatlarga-15-kun-muddatda-javob-beriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг