Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ, МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ, МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов вилоят Халқ қабулхонасида мурожаат қилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, фуқаролар билан мулоқот қилди.

Хусусан, Қўшработ тумани Булоқбоши маҳалласида яшовчи, бир оёғидан айрилган Шаҳноза Қаршиева уй-жой масаласида ёрдам кўрсатишини сўраб мурожаат этди. Ургут туманида яшовчи фуқаро Мавжуда Худойбердиева қизининг умуртқа поғонасида ўсма суяк борлиги ва қизини жарроҳлик амалиёти йўли билан даволашда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаатлар тегишли идоралар вакиллари билан муҳокама қилиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

С.Отамуратов вилоятдаги она ва бола скрининг ҳамда перинатал марказларида бўлиб, бу ерда она ва бола соғлиғини сақлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Соҳа ходимлари томонидан тиббий марказларда она ва болага кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш учун зарур бўладиган айрим замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги, улар аҳоли сонига нисбатан кам эканлиги билдирилди.

 

Ёлқин Оқбўтаев.


Охирги ўзгариш: 20/01/2018 11:32.   Кўрилганлиги: 201
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/murojaatlar-tinglandi-muammolar-echimiga-etibor-qaratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг