
Республикамиз Президентининг шу йил 26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ҳар бир фуқароси учун муҳим дастуриламал бўлди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида эришилаётган муваффақиятлар узоқни кўзлаб ўтказилаётган ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлаш билан бирга, булар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва осойишталик меваси эканлигига алоҳида урғу берди. Наманган вилояти мисолида айтиб ўтилган фикрлар барча вилоятлар, шаҳар ва туманларга ҳам тааллуқли эканлиги аён бўлади.
Жумладан, Президентимиз юртимиздаги барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига ўрта махсус ва олий ўқув юртларини битириб, ҳаётга йўлланма олган ёшларимизни иш билан таъминлаш уларнинг биринчи навбатдаги, кечиктириб бўлмайдиган вазифаси, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, янги-янги спорт объектларини қуришни жадал давом эттириш асосий бурчлари эканлигини алоҳида таъкидлади.
Нутқда, айниқса, ҳар бир кишининг катта-кичик лавозимидалигидан қатъий назар, ўз ишига чуқур масъулият билан ёндашиши, ўзини жамият ишига дахлдор деб билиши, сергакликни ошириши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этиши, ташаббус кўрсатиши зарурлиги қатъий эслатиб ўтилди.
Президентимиз нутқида саноатни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, деҳқон-фермер хўжаликларини нафақат маҳсулот етиштириш, балки маҳсулотни қайта ишлайдиган замонавий саноат индустриясига айлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, саломатлигини сақлашга эътиборни кучайтириш, қурилиш, транспорт коммуникациялари тармоқларини кенгайтириш, таълим ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида Наманган вилояти мисолида долзарб масалалар олға сурилган бўлсада, бу вазифалар барча вилоятларда меҳнат жамоалари, қишлоқ хўжалиги жабҳаларида чуқур ўрганиладиган, изчил амалга ошириладиган, ҳар биримизнинг ўз вазифамизга масъулият билан ёндашишни тақозо этадиган муҳим дастуриламалдир.
Т. Шомуродов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.