Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУНОСАБАТ:

МУНОСАБАТ:

Шу кунларда Самарқанд шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида итлар заҳарлаб ўлдирилиши воқеаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда. Бу ҳолат албатта кўпчилик фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июль “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори билан қаровсиз итларни тутиш билан жойларда ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланиши белгиланган. Самарқанд шаҳрида ҳам айнан ушбу масалага Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳузурида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этилиб, ушбу масалага масъул этиб белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео соҳа мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилиб, натижалари муҳокама этилди.
Минг афсуски, ушбу ҳодисани итларни ўлдириш билан эмас, аксинча, уларни даволаш, рўйхатга олиш ва ўз вақтида эмлаб бориш каби вазифалар билан шуғулланиши зарур бўлган Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими масъуллари амалга оширганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи О.Алламуродов ҳамда Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими Сиёб вет участка мудири У.Ражабовлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари раҳбарлари, вет участка мудирлари қатъий огоҳлантирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ўрганиш натижалари вилоят прокуратурасига юборилди.
Шу ўринда вилоят ҳокимлиги барча самарқандликларга мурожаат қилиб, шу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлганда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, телеграм мессенджери ёхуд 1177 ишонч телефони орқали ҳокимликни хабардор қилишга ҳамкорликка чақиради.


Охирги ўзгариш: 04/09/2019 16:28.   Кўрилганлиги: 254
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/munosabat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг