Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимизорасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЁШЛАР МУРАББИЙИ»

Тошмуродова Малохат Носировна – Жомбой туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

 

«МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ОРДЕНИ БИЛАН

Маматкулов Абдулла – Булунғур туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

 

«ДЎСТЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН

Хамраев Қамардин Аблакулович – Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежи директорининг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари

 

«ШУҲРАТ» МЕДАЛИ БИЛАН

Амируллаев Абдулхак Камалович – Пайариқ туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Бойобилова Лобар Тоштемировна – Оқдарё туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси

Кубаева Нилуфар Тошмуродовна – Иштихон маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Миршаева Нодира Ҳомидовна – Каттақўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси

Талибов Гайрат Хамидович – Самарқанд шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг оғир атлетика бўйича бош мураббийи.


Киритилган вақти: 02/10/2015 18:44.   Кўрилганлиги: 1470
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mukofotlar-muborak-2015-10-02

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.