Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУКОФОТ МУБОРАК!

МУКОФОТ МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 12 январь куни “Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонини қабул қилди. 

Фармонга кўра, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

“МАРДЛИК” ОРДЕНИ БИЛАН

Турдиев Салим Хайдарович - вилоят ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

“ШУҲРАТ” МЕДАЛИ БИЛАН

Йўлдошев Равшан Маратович - Иштихон тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори


Киритилган вақти: 13/01/2016 18:07.   Кўрилганлиги: 1318
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mukofot-muborak-2016-01-13

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.