Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУҲТОЖЛАРГА ҒАМХЎРЛИК–УЛУҒ ФАЗИЛАТ

МУҲТОЖЛАРГА ҒАМХЎРЛИК–УЛУҒ ФАЗИЛАТ

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Самарқанд вилоятида ҳам эътирофга сазовор ишлар бажарилмоқда.

Ана шундай эзгу ишлардан бири Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар марказида ўтказилди. 

Ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирокида ташкил этилган хайрия тадбирида шаҳар ҳокимлиги, тегишли корхона ва ташкилотлар, депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Мазкур тадбирда 300 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар қўллаб-қувватланди. Тадбир давомида 110 нафар катталар ва 21 нафар болалар ногиронлик аравачалари билан таъминланди. Шунингдек 30 нафар катталар ва 5 нафар болалар қўлтиқтаёқ, 64 та эшитиш мосламаси, 64 та ҳасса, 17 та кўзи ожизлар ҳассаси, 3 та болалар оёқланиши учун махсус мослама (ходинок) ҳам топширилди. Ушбу мослама ва жиҳозлар учун 200 миллион сўмга яқин маблағ ажратилди.


Охирги ўзгариш: 02/03/2019 09:22.   Кўрилганлиги: 527
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muhtojlarga-gamxorlikulug-fazilat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.