Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Муҳими - эътибор

Муҳими - эътибор


Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» маданият ва истироҳат боғида жисмоний имконияти чекланган 26 фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди. 

Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўтказилган мазкур тадбирга Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Булунғур ва Жомбой туманларидан ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бўлган бир гуруҳ фуқаролар таклиф этилди. Уларга ногиронлик аравачалари ҳамда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан бепул дори-дармонлар топширилди.


– Хасталик туфайли икки йилдан бери оёқларим ҳаракатдан қолган, – дейди Самарқанд тумани Оҳалик маҳалласида яшовчи 75 ёшли Қумри ая Мирзоумарова. – Маҳалладан ҳол-аҳвол сўрагани келишганда аравачага эҳтиёжим борлигини айтган эдим. Мана, бугун махсус аравачани олдим. Биз кекса ва ногиронларга шунчалик ғамхўрлик кўрсатилаётганидан кўнглим тоғдек кўтарилди. Президентимиздан беҳад миннатдорман.

Нарпай туманида бўлиб ўтган шундай тадбирда Нарпай ва Пахтачи туманларининг 13 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларига ногиронлик аравачалари ва бепул дори-дармонлар топширилди.

– Бундан етти йил аввал йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ногирон бўлиб қолдим, – дейди Пахтачи тумани Сарой маҳалласида яшовчи Маҳмуд Расулов. – Ўтган вақт давомида ҳукуматимизнинг бизга кўрсатаётган ғамхўрлигини ҳис қилиб турдим. Бугун махсус аравачани қабул қилиб олар эканман, доим эътиборда эканлигимизга яна бир бор амин бўлдим.

Шу каби тадбирлар бошқа шаҳар ва туманларда ҳам бўлиб ўтди ва 100 га яқин эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачалари совға қилинди. Жумладан, Пайариқ туманидаги тадбирда Пайариқ, Оқдарё ва Иштихон туманларида истиқомат қилувчи 20 нафар, Тойлоқ туманидаги тадбирда Тойлоқ ва Ургут туманларининг 12 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларига шундай совғалар берилди.

Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова иштирок этди. 


Охирги ўзгариш: 21/09/2017 15:14.   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muhimi-etibor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг