Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУҲИМ ТАШАББУСЛАР БОЛАЖОНЛАР НИГОҲИДА

МУҲИМ ТАШАББУСЛАР БОЛАЖОНЛАР НИГОҲИДА

Давлатимиз раҳбари ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 

ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурганди. Шу муносабат билан Каттақўрғон тумани марказий истироҳат боғида мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болажонлар иштирокида маънавий-марифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтди.
“Бешта муҳим ташаббус-маънавий етук, баркамол шахс кафолати!” шиори остидаги тадбирлар доирасида тумандаги 58 та мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонлар ўз иқтидорларини намойиш этди. Жажжи болажонларнинг тарбиячи опалари кўмагида тайёрланган турли кўринишдаги кўргазмалар, бадиий чиқишлар, спорт ва маданий дастурлар иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.


Киритилган вақти: 11/10/2019 17:22.   Кўрилганлиги: 285
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muhim-tashabbuslar-bolajonlar-nigohida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.