Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛГАН АСКАРЛАР ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛГАН АСКАРЛАР ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ

Ватан, унинг мисолида ота-онаси, яқинлари, туғилиб ўсган маҳалласини кўз қорачиғидай асраш, юрт сарҳадларини ўз ғурури, ори ва шаъни сингари ҳимоя қилиш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч ҳисобланади.

Шу боис юртимизда вояга етаётган ҳар бир ўғлон армия сафида хизмат қилишни ва ҳарбий либос кийишни ўзи учун шараф деб билади. 

Бугун, 14 апрель куни Регистон майдонида Самарқанддаги ҳарбий қисмларда муддат ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда республикамизнинг вилоятларидан чақиртирилган 200 га яқин муддатли ҳарбий хизматчилар Ватан олдидаги бурчларини адо этишлари учун Ҳарбий қасамёд қабул қилишди.

Ёш аскарларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Президент совғаси, яъни “Темур тузуклари” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” китоблари тантанали равишда топширилди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар қасамёдда битилган муқаддас сўзларни тилга олиб, Ўзбекистон халқига ва Президентига садоқатли бўлишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини сўзсиз ва виждонан бажаришга, халқ ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали равишда ваъда бердилар.

Тадбирда сўз олганлар мамлакат мудофаасини ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли вазифага отланаётган ўғлонларимизга омадлар тилашди.


Киритилган вақти: 14/04/2019 19:18.   Кўрилганлиги: 74
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muddatli-harbiy-xizmatga-chaqirilgan-askarlar-harbiy-qasamyod-qabul-qilishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг