Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МУАММОЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИНИ ТОПАДИ

МУАММОЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИНИ ТОПАДИ

Вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг навбатдагикўчма қабули Пастдарғом туманида уюштирилди.

Туманнинг Қўшқудуқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган қабулда аҳоли томонидан ичимлик сув таъминоти, ички йўллар ва суғориш иншоотларини таъмирлаш, таълим муассасалари биноларидаги камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ ўттиздан кўпроқ мурожаатлар: ариза, шикоят ва таклифлар билдирилди.

- Маҳалламизда тикувчилик цехи очмоқчиман, - деди қўшқудуқлик Г.Шамсиева. – Тикув машиналари харид қилишим учун маблағ олмоқчиман. Тўрт-беш нафар тенқурларимни иш билан таъминлаган бўлардим...

- Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуришим учун ер керак, - деди Беклар маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Эргашев.


Шунингдек, мулоқот давомида туманнинг Тўқбой маҳалласи қабристони учун ер ажратиш, Синчи, Бирлик қишлоқларида ичимлик сув таъминоти иншоотларини, Эски Анҳор каналига дамба қуриш, Равот маҳалласи ҳудудидаги зах ариқни тозалаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими аҳолининг мурожаатларини тинглаб, масалаларни пухта ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди. 


Киритилган вақти: 17/02/2015 18:38.   Кўрилганлиги: 1792
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muammoli-masalalar-echimini-topadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.