
“Жамоатчилик назорати гуруҳи” Пахтачи туманида уйма-уй юриб, жами 7500 дан кўпроқ муаммоли масалаларни аниқлаган эди.
Ўтган даврда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, муаммоли масалаларга биргаликда ечим топиш мақсадида тузилган мазкур гуруҳ аниқлаган камчиликларнинг маълум бир қисмига ечим топилди, қолганларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
“Жамоатчилик назорати гуруҳи” аъзолари шу кунларда вилоятнинг яна бир олис, шароити бирмунча оғир бўлган тумани – Қўшработда ана шундай ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов вилоятдаги тижорат банклари ва тегишли соҳалар мутасаддиларига аниқланган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Хусусан, тижорат банкларига шу пайтгача бирор-бир дастурга киритилмаган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифа қилиб қўйилди.
Бугунги кунгача Пахтачи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вилоят “Агробанк”и томонидан 19 та, “Микрокредитбанк” 15 та, “Халқ банки” 10 та лойиҳа тайёрланди.
2018 йилда амалга оширилиши мўлжалланган бундай лойиҳалар учун қарийб 23,5 млрд. сўм миқдорида банк кредити ажратилиши кўзда тутилган.
Тижорат банклари ҳар иккала туманда ҳам тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда янги лойиҳаларни топишда давом этаяпти.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.