Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Муаллимга эҳтиром – маърифатга, келажакка эҳтиром

Муаллимга эҳтиром – маърифатга, келажакка эҳтиром

 “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ҳасан Нормуродовга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилганини ана шундай тушундим.

Чунки устоз, гарчи, турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлсалар-да, руҳан, табиатан фидойи муаллим. Меҳнат фаолиятини ҳам Қаттақўрғон туманида мактабда адабиётдан дарс беришдан бошлаган.
Бу унвон муҳтарам Президентимизнинг илм-фан, таълимни ривожлантириш, ўқитувчи обрўсини ошириш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатининг маҳсулидир. Негаки ўқитувчи салоҳиятли бўлса, жамият маърифатли бўлади, маърифатли жамият эса давлатни қудратли қилади.
Ҳасан Норбекович вилоятдаги барча муаллимлар, умуман, зиёлиларнинг устози. Бу маърифатпарвар инсон билан суҳбатлашган одам яна суҳбатлашгиси келади. Устознинг одамлар кўнглига йўл топиши, ҳаётий мулоқоти, ҳар қандай инсонни салоҳиятли, улуғвор қилиб кўкларга кўтариб, адашган одамни тўғри йўлга сола олади. У киши билан суҳбатлашган одам ўзида куч ва шижоатни ҳис этади.
Устоз Ватанга бўлган садоқати, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида олиб бораётган самарали ва серқирра меҳнати, жамоат ишларидаги етакчилиги ва шахсий ибрати билан биз шогирдларга ҳамиша ибрат намунаси бўлиб келмоқда.
У кишининг ҳаёти, фикрлаши, муомала маданияти ва доимо эзгуликка ошнолиги УСТОЗ деган номга муносиб. Зеро, бундай фидойи ҳамкасбимизнинг давлатимиз Олий мукофотига сазовор бўлиши, биз педагогларни, тарбиячиларни ўз касбимизни янада кўпроқ қадрлашга ундайди.
Ҳасан ака каби қаҳрамонлар жамиятда соғлом ижтимоий фикр яратиб, одамларни ўз ортидан эргаштира олади.
Устозимиз Ҳасан Норбековични шогирдлар номидан ушбу улуғ унвон билан самимий муборакбод этиб, у кишига тани сиҳатлик, адолатли жамиятни барпо этиш йўлидаги улкан ишларнинг муваффақиятли ривожини тилайман.

Муҳиба Бобобекова - Халқ таълими аълочиси


Киритилган вақти: 29/08/2019 17:13.   Кўрилганлиги: 291
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/muallimga-ehtirom-marifatga-kelajakka-ehtirom

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.