Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

MOTION ЗАМОНАВИЙ РАҚСЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

MOTION ЗАМОНАВИЙ РАҚСЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Самарқанд шаҳар  ёшлар марказида яккахон ва жамоавий гуруҳлар иштирокида Motion замонавий рақслар фестивали  ўтказилди.

Самарқандда иккинчи бор ўтказилаётган фестивалда Россия, Қозоғистон ҳамда республикамизнинг турли вилоятларидан келган 40 дан ортиқ рақс жамоалари Street-dance (кўча рақси), Freestyle (эркин услуб), Hiphop, DanceHall, Popping ва BBoying йўналишлари бўйича ўз дастурларини намойиш этишди.
Жамоалар ва яккахон чиқишларни моҳир замонавий рақс усталари Александр Сцойев, Иван Ососков, FUNKY SKETCHERS гуруҳидан Фаррух Исҳоқов ва BBoy Alkolil вакиллари баҳолаб боришди.
Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра тошкентлик Феликс Алиев “Энг яхши раққос”, деб топилди.


Охирги ўзгариш: 20/02/2019 09:10.   Кўрилганлиги: 599
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/motion-zamonaviy-raqslar-festivali-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.