Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” халқаро анжумани уч йўналишда ташкил этилади

“Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” халқаро анжумани уч йўналишда ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 2019 йилнинг 26 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган

“Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” халқаро анжумани мазмун-моҳияти ва унга тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда халқаро анжуман ташкилотчилари, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакиллари, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг таъкидлашича, мазкур халқаро анжуманда маданий мерос ва шаҳарларни режалаштириш, маданий меросни сақлашда ҳуқуқий тизимларни яратиш ҳамда маданий меросни сақлашда АКТдан фойдаланиш секторларида йиғилишларни ўтказиш каби 3 та йўналиш бўйича иш олиб борилади.

Шу билан бирга, 2019 йилнинг 22-27 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин маданият” мерос ҳафталиги бўлиб ўтади. Ушбу ҳафталик доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг III халқаро конгресси, Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Ўзбекистоннинг ёзма мероси дурдоналари кўргазмаси, Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Далварзин олтини: Кушон империяси ва унинг жаҳон цивилизацияси ривожига ҳиссаси» кўргазмаси, Самарқанд шаҳрида дунё халқлари либосларини тақдим этувчи “Энг яхши миллий либослар” танловини ҳамда Термизда “Ўзбекистон — цивилизациялар чорраҳаси” номли халқаро археология форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу халқаро конференцияни ўтказишдан асосий мақсад, моддий ва номоддий маданий меросни сақлашда ЮНЕСКО тамойилларини амалга ошириш, тарихий маданий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштиришда жаҳон тажрибаларини ўрганиш, уларни тиклашда янги стратегия ва технологияларни жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида маданий мерос объектларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдир.

Халқаро анжуман иштирокчилари “Шарқ тароналари” XII Халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.


Киритилган вақти: 21/07/2019 21:14.   Кўрилганлиги: 588
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/moddiy-va-nomoddiy-madaniy-merosni-asrash-dolzarb-muammolar-va-ularni-hal-qilish-strategiyasi-xalqaro-anjumani-uch-yonalishda-tashkil-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.