Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Мирзо Улуғбек» «Эътироф»и

«Мирзо Улуғбек» «Эътироф»и

14 февраль куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида «Эътироф-2016» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят мусиқали драма театрининг «Мирзо Улуғбек» тарихий драмаси «Йилнинг энг яхши спектакли» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди ва махсус диплом билан тақдирланди.

Драматург Мақсуд Шайхзода асари асосида саҳналаштирилган «Мирзо Улуғбек» тарихий драмасида бош ролни Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Раҳимов ижро этган. Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбек миллий академик драма театри режиссёри Олимжон Салимов.

Театр жамоасини юксак мукофот билан табриклаймиз.



Киритилган вақти: 16/02/2017 18:58.   Кўрилганлиги: 411
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mirzoulugbek

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг