
Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилояти драма ва мусиқали театрида Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” тарихий драмаси асосида саҳнага қўйилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Буюк олим Мирзо Улуғбекнинг давлат арбоби, илм-фан ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари, бу йўлда унга қарши турган ёвуз кучлар билан кечган зиддиятлар, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, олам ва одам ҳақидаги фалсафий мушоҳадалар мазкур саҳна асарининг бош ғоясини ташкил этади.
– Бугун мамлакатимиз театрларида тарихий асарларнинг қайта саҳналаштирилиши миллий театр санъатимиз анъаналарини давом эттириш, мумтоз асарларни янгича талқинда томошабин ҳукмига ҳавола қилиш учун катта имкониятдир, – дейди спектакль режиссёри, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Олимжон Салимов. – Шунинг учун Самарқанд театри Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” асарини саҳналаштириш учун таклиф қилганда катта иштиёқ билан ишга киришдим. Ушбу драма илгари мазкур театрда ҳам қўйилган ва катта шуҳрат қозонган. Бунинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда, барчамиз – режиссёр ва актёрлар, рассомлар асарни устозларимиз яратган даражага етказишга ҳаракат қилдик. Ҳар бир диалог, саҳна безаклари, артистлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Асар матни, айрим саҳна кўринишлари бугунги кун талабидан келиб чиқиб, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев томонидан қайта ишланди.
Ўзига хос ижодий тажриба сифатида саҳнага қўйилган мазкур спектаклда вилоят театри ижодий жамоаси, тажрибали актёрлар ва умидли ёш истеъдодлар роллар ижро этмоқда. Мирзо Улуғбек ролиниЎзбекистон халқ артисти Эркин Комилов юксак маҳорат билан ижро этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.