Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МИЛЛИЙЛИГИМИЗ НАМОЙИШИ, ҚАДРИЯТЛАР КЎРИГИ – БОР БЎЛ, НАВРЎЗ

МИЛЛИЙЛИГИМИЗ НАМОЙИШИ, ҚАДРИЯТЛАР КЎРИГИ – БОР БЎЛ, НАВРЎЗ

Наврўз сайли Регистон майдони, «Чорсу» галереяси жойлашган хиёбонда ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Сумалак, кўк пичак, палов, ўрама сомса, кўк сомса каби миллий таомларимиздан каттаю кичик баҳраманд. Миллий ҳунармандчилик буюмларининг кўргазмалари, рақс, куй ва қўшиқлар барчага манзур бўлаётир.

- Коллежимиз ўқувчилари томонидан яратилган ўтов кўпчиликнинг эътиборини тортди, - дейди Оқдарё мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Бекмурод Рашидов. - Ўтовни кўрган маҳаллий аҳоли, чет эллик меҳмонлар унинг яратилиши билан қизиқди. Айниқса, Регистон майдонига ўрнатилгани ўзига хос кўриниш касб этди.

- Самарқандга тез-тез келиб тураман, - дейди Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилувчи Шерзод Мухамов. - Бу гал оиламиз билан келдик. Очиғи, кўп вақтдан бери кўнглимга тугиб юрган истакларим Наврўз айёмида ушалганидан хурсандман. Эрта тонгдан Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилдик.

Ислом Каримов кўчасида ташкил этилган Наврўз сайилларининг кенг миқёсда нишонланаётгани, Регистон майдонидаги турли кўргазма ва чиқишлар барчамизда катта таассурот қолдирди. Эътиборлиси, ҳамма эркин, хавфсизлик чоралари кўрилган. Биз оиламиз билан Самарқандда яна бир неча кун қолишни режалаштирдик.

 



















Баҳриддин Хонкелдиев.


Киритилган вақти: 21/03/2018 17:09.   Кўрилганлиги: 1225
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/milliyligimiz-namoyishi-qadriyatlar-korigi-bor-bol-navroz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.