
Мамлакатимиз пойтахтида бошланган “Малакали юридик кадрларни тайёрлаш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусидаги халқаро конференция бугун Самарқандда ўз ишини давом эттирди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, Ф.Эберт номидаги жамғарма (Германия)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда вилоятимиздаги суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди.
Конференцияда Қозоғистон, Бельгия, Россия, Туркия ва Германиядан келган соҳа бўйича мутахассислар, халқаро экспертлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларни дунё мамлакатлари тажрибаси, халқаро амалиётдан келиб чиқиб, таҳлил этдилар. Ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
– Ўзбекистонда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида жуда катта ўзгаришлар, янгиликлар бўлмоқда, – дейди Қозоғистон Республикаси Олий суд қошидаги одил судлов академияси ректори Толеш Каудиров. – Айниқса, суд тизими фаолиятининг такомиллаштирилаётгани, судьяларни тайёрлаш, уларни тайинлаш амалиётидаги янгиликлар эътиборга лойиқ. Мазкур халқаро анжуман бу борада ишларни самарали амалга оширишга ёрдам бериши шубҳасиз.
Конференция давомида биз Қозоғистонда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашдик.
Конференция ўз ишини Самарқанд шаҳрида давом эттиради. Якунда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Анжумандан сўнг тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.