Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МИЛЛИЙ ҚЎҒИРЧОҚЛАР, РОССИЯГА КЎЙЛАК ЭКСПОРТИ ВА ДУНЁ ТАН ОЛГАН АСАЛ

МИЛЛИЙ ҚЎҒИРЧОҚЛАР, РОССИЯГА КЎЙЛАК ЭКСПОРТИ ВА ДУНЁ ТАН ОЛГАН АСАЛ

Самарқанд шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази”да ташкил этилган кўргазмада вилоятдаги ёш тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этишди.

Кўргазма савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазмада намойиш этилган маҳсулотлар ўзининг сифати, бугун бозорда рақобатбардошлиги билан ажралиб туради.

Мисол учун, 2012 йилдан бери асаларичилик билан шуғулланиб келаётган самарқандлик тадбиркор Абдулла Ҳабибуллаев республика миқёсидаги тадбирлардан ташқари дунёнинг 11 давлатида ўтказилган халқаро кўргазмаларда асал маҳсулотлари билан иштирок этган. Ўтган йили Болгариядаги Асаларичилик институтида имтиҳон топшириб, 28 кун деганда профессионал асаларичи дипломи ва олтин медални қўлга киритди.

Эътиборли томони, мазкур олийгоҳда бу соҳада сўнгги йигирма йилда олтин медаль берилмаган эди. Ўтган йили Абдулла етиштирган асал маҳсулотлари Халқаро асаларичилик уюшмаси – АПЕМОНнинг Истанбул шаҳрида ўтказилган 45-конференциясида олтин медаль билан тақдирланди ва А.Ҳабибуллаев “Энг ёш асаларичи” номинациясида ғолиб бўлди.

– Кўпдан буён юртимизда болажонлар учун миллий услубдаги қўғирчоқлар муаммо бўлиб келарди, – дейди жомбойлик тадбиркор Лола Бутакова. – Менталитетимизга мос келмаса-да, болаларга асосан, хорижий эртак қаҳрамонлари акс этган қўғирчоқларни қиммат нархда харид қилишарди. 2013 йилдан бошлаб миллий қўғирчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим.

– Икки йил олдин эркаклар кўйлаклари ишлаб чиқаришни бошлагандик, – дейди ургутлик ёш тадбиркор Мажидхон Исломов. – Маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори сифатга алоҳида эътибор қаратдик. Тез орада республика бозорида ўз ўрнимизни топдик.

Айни вақтда 9 вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги дўконларга маҳсулот етказиб турибмиз. Россия ва Тожикистонга ҳам экспортни йўлга қўйганмиз.

 

Анвар Мустафоқулов.


Охирги ўзгариш: 20/06/2018 19:36.   Кўрилганлиги: 152
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/milliy-qogirchoqlar-rossiyaga-koylak-eksporti-va-dunyo-tan-olgan-asal

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг