Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МИЛЛИЙ КУРАШ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБИГА САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ СОВРИНИ АВТОМОБИЛ ТОПШИРИЛДИ

МИЛЛИЙ КУРАШ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБИГА САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ СОВРИНИ АВТОМОБИЛ ТОПШИРИЛДИ

Эл орасида шундай нақл бор: Ўзбекнинг боласи оёқ чиқармасдан бурун курашни ўрганади.

Полвонликни ва баҳодирликни идеал туйғу даражасига кўтарган “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби ўзбек халқ достонларини ўқиб кўрсангиз бунда бош қахрамонларнинг ҳамиша ҳалол кураш ва баҳодирлик туфайли мурод ва мақсадларига етганлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Ўзбек ўғлини суйиб эркаласа “полвоним”, дейди. Демакки, халқимизнинг азалий орзуси - ўз орасида ҳамиша кучлилар етишса,  кураги ерга тегмайдиган полвонлари кўп бўлса, дунё халқлари орасида ҳамиша мағрур бўлса.

Бунинг исботини олис ўтмишдан эмас,  Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ташкил этилган миллий кураш беллашувида кўриб, кузатиб ҳам билиб олиш мумкин. Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли беллашувга 136 нафар полвонлар уч вазн тоифасида ўзаро бел олишди.

73 килограмм вазнгача тоифасида пастдарғомлик полвон Муҳиддин Қурбонов ғолибликни қўлга киритган бўлса, 90 килограммгача бўлган вазнда қўшработлик полвон Муҳаммадали Шамсиддиновга тенг келадигани топилмади.

90 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги полвонлар курашида бош товоққа “NEXIA-3” автомобили қўйилди. Автомобил эгаси полвонлар Беҳзод Каримов ва Муҳаммадкарим Хуррамовлар ўртасида ўтказилган курашда аниқланди. Мусобақа ғолиблигини қўлга киритган  полвон Муҳаммадкарим Хуррамовга Самарқанд халқининг соврини “NEXIA-3” автомобили вилоят ҳокими томонидан топширилди.


Охирги ўзгариш: 23/03/2019 09:28.   Кўрилганлиги: 983
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/milliy-kurash-musobaqasi-golibiga-samarqand-xalqining-sovrini-avtomobil-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.